Ўзбекистонликлар электромобиллар учун қарийб 70 миллион доллар сарфлади
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилда хориждан қиймати 69,8 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 2 180 дона электромобил импорт қилган.
Электромобиллар импорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1371 тага ошган.
Ўзбекистон 2022 йилда энг кўп электромобил импорт қилинган давлатлар:
— Хитой – 1 941 дона
— БАА – 111 дона
— Германия – 58 дона
— Гонконг – 42 дона
— Литва – 10 дона
— Корея – 7 дона
Аввалроқ Статистика агентлиги берган маълумотга кўра, Тошкентга аҳолига тегишли машиналар сони ярим миллион ошганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter