Ўзбекистонга электромобил импорти уч баробарга ошди
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон 10 та хорижий давлатдан қиймати 40,1 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 1 314 та электромобил импорт қилган.
Электромобил импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 901 тага ёки 3,2 баробарга ошган.
2022 йилнинг 7 ойида Ўзбекистон асосан қўйидаги давлатлардан электромобилларни импорт қилган?
Хитой – 1155 та
БАА – 81 та
Германия – 29 та
Гонконг – 29 та
Корея – 7 та
Литва – 7 та
Эстония – 2 та
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter