Ўзбекистонга четдан телефон импорти кескин ортди
2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон хориждан қиймати 173,8 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 2,6 млн. дона мобил телефон импорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Телефон импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,5 млн. донага ошган.
Ўзбекистон 15 та давлатдан мобил телефонлар импорт қилган.
Ўзбекистон мобил телефонларни энг кўп импорт қилган давлатлар:
- Хитой – 88 млн.
- Вьетнам – 68 млн.
- Ҳиндистон – 10 млн.
- Қозоғистон – 5,3 млн.
- БАА – 1,6 млн.
- Германия – 647 минг
- Россия – 175,8 минг АҚШ доллари
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter