Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонга 1,7 миллион хорижлик сайёҳ келиши кутилмоқда

Ўзбекистонга 1,7 миллион хорижлик сайёҳ келиши кутилмоқда

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистонда бир ой муддатда туризм объектлари атрофидаги ер майдонлари, сув ва йўл инфратузилмаларини яхшилаш бўйича ҳар бир туман кесимида дастур ишлаб чиқилади. Бу ҳақда Xabar.uz мухбири ўз манбасига таяниб хабар қилди.

Унга кўра Навоий вилоятидаги Сангижумон ва Сентоб қишлоқларига, Айдаркўл ва Тўдакўл сув ҳавзалари ҳамда Сармишсой дарасига олиб борадиган йўлларни таъмирлаш учун 50 миллиард сўм зарурлиги аниқланган. Ҳар бир вилоятдаги инфратузилмани яхшилашга ҳокимлар жавобгар бўлади.

Ўзбекистонда жами 22 та йирик зиёрат объектлари атрофини ободонлаштириш ва инфратузилмасини яхшилаш кутилмоқда.

Шунингдек 20 февралга қадар авиаташувчиларга ички туризм йўналишларидаги авиа чипта нархининг 25 фоизини, туроператорларга авиа ва темир йўл чипталари нархининг 15 фоизи ҳамда меҳмонхона хизматлари нархининг 10 фоизини қайтариш тартиби тасдиқланади. Ушбу чора-тадбирлар натижасида жорий йилда 1,7 миллион нафар хорижий ҳамда 7,5 миллион нафар ички сайёҳ жалб қилиниши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда Шавкат Мирзиёев иштирокида селектор йиғилиши ўтказилмоқда. Унда давлат раҳбари ички ишлар соҳасида қилинадиган ўзгаришлар ҳақида гапириб ўтди.

Шунингдек, йиғилишда «Малика», «Пойтахт» бизнес мажмуаси, «Белдирсой» ва «Чорвоқ» дам олиш масканлари инвесторларга сотилиши маълум қилинди, Ўзбекистонда 2021 йилда ўзлаштириладиган инвестиция миқдори ҳам келтирилиб ўтилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг