Ўзбекистондаги Coca-Cola компанияси сотилди
Давлат активларини бошқариш агентлиги «Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd» МЧЖ устав капиталидаги 57,118 фоиз улушини «Cоcа-Cоlа İçеcек А.Ş.» компаниялар гуруҳига сотиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақдада Давлат активларини бошқариш агентлиги расмий веб-саҳифасида маълум қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги «Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd» МЧЖ (Компания) устав капиталидаги 57,118 % давлат улушини «Cоcа-Cола İçеcек А.Ş.» (CCI) компаниялар гуруҳига, унга тўлиқлигича қарашли бўлган «CCI International Holland B.V.» шўъба корхонаси орқали 252,28 миллион АҚШ долларига сотиш (битим) бўйича келишувга эришилганлигини маълум қилди.
«Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd» МЧЖ – Ўзбекистонда газланган алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқарувчи энг йирик компания бўлиб, у Тошкент, Наманган ва Урганч шаҳарларида ишлаб чиқариш заводларига, шунингдек омборхоналар тармоғига эга. 2020 йил якунлари бўйича компаниянинг соф фойдаси 205 млрд. сўмни ташкил этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter