Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда янги агентлик ташкил этилади

Ўзбекистонда янги агентлик ташкил этилади

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлиснинг Сенати ва Қонунчилик палатасига навбатдаги Мурожаатномасини тақдим этмоқда. Ушбу нуфузли анжуман Халқаро конгресс марказида бўлиб ўтяпти.

Унда президент Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда Экспорт-кредит агентлиги ташкил этилишини маълум қилди.

«Барқарор иқтисодий ўсишнинг энг муҳим гарови рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш, улар учун янги халқаро бозорлар топиш ва экспортни кўпайтириш, транзит салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш ҳисобланади. Бу йил экспортёрларга кафиллик берадиган ва харажатларнинг бир қисмини қоплайдиган Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда экспортни олдиндан молиялаштириш учун Экспорт кредит агентлиги ташкил этилади», деди Шавкат Мирзиёев.

Мурожаатнома давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг