Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда янги жамғарма ташкил этилади

Ўзбекистонда янги жамғарма ташкил этилади

Фото: «Pikabu»

Жамғарма маблағлари маркшейдерлик ишларини молиялаштиришга ҳамда ходимларни моддий рағбатлантиришга мақсадли йўналтирилади. Бу ҳақда «ЎзА» хабар бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг юридик шахс мақомига эга бўлмаган Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади. 

Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалардан шакллантирилади: 

  • ер қаъридан фойдаланиш соҳасида белгиланган талабларни бузганлик учун ундириладиган жарималар суммасининг 80 фоизи миқдоридаги ажратмалар; 
  • ер қаъри фойдали қазилмаларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари бўйича аниқланган зарар суммасининг 20 фоизи миқдоридаги ажратмалар; 
  • Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан олинадиган ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа даромадлар. 

Жамғарма маблағлари Инспекциянинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга, қазиб олинган фойдали қазилмаларнинг ҳаққоний ҳажмини аниқлаш учун бажариладиган маркшейдерлик ишларини молиялаштиришга ҳамда ходимларни моддий рағбатлантиришга мақсадли йўналтирилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг