Ўзбекистонда ЯИМнинг ўсиши бўйича прогноз қайта кўриб чиқилди
ЕТТБ Ўзбекистонда ЯИМнинг ўсиши бўйича прогнозини қайта кўриб чиқди. 2020 йилнинг октябрь ойида прогноз қилинган 4,5 фоизга ўсишдан фарқли ўлароқ 2021 йилда ушбу кўрсаткич 5,6 фоизни ташкил этади.
Шу билан бирга, 2022 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 6 фоизга ўсиши кутилмоқда.
Банк жорий йилда истеъмол ва инвестицияларнинг тикланишини кутмоқда, иқтисодиётнинг асосий тармоқлари – саноат, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларида эса ўсиш кузатилмоқда.
Пандемияга қарамай, мамлакатда бозор ислоҳотлари давом этмоқда, жумладан, давлат корхоналари ва банклари хусусийлаштирилмоқда, дейилади ҳисоботда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter