Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбек пенсионерларига бир ойда қанча маблағ ажратилади? Халқ банки мутасаддиси жавоб берди

Ўзбек пенсионерларига бир ойда қанча маблағ ажратилади? Халқ банки мутасаддиси жавоб берди

Ўзбекистонда пенсионерларга нафақа тўлаш учун бир ойда 2 триллион сўм сарфланади. Бу ҳақда 13 март куни АТ Халқ банки томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида банк бошқаруви раиси  ўринбосари вазифасини бажарувчи Мухтор Эшниёзов маълум қилди.

Эшниёзовнинг сўзларига кўра, бугун республикада 3 миллиондан зиёд кишига пенсия тўланади. Шундан 1 миллион пенсионерга нафақа уйига етказиб берилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 мартдаги «Пенсиялар ва нафақалар тўлаш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига асосан 2017 йилнинг июль ойидан бошлаб республикамизнинг барча ҳудудларида пенсия тўловлари Халқ банки филиаллари орқали тўлаб келинмоқда.

Матбуот анжуманида шунингдек, «Халқ mobile» мобил иловаси афзалликлари ҳақида тушунчалар берилди. Унга кўра, жисмоний шахслар томонидан халқаро тўлов карталари орқали сотиб олинадиган хорижий валютани нақд шаклда ечиб олиш  механизми жорий этилди.

Шунингдек, яқин орада  5та автоматлаштирилган валюта айирбошлаш шохобчалари қисқа муддатда ўрнатилиши маълум қилинди.

 Бугунги кунда Ўзбекистонда Халқ банкининг 197 та филиали, 30 та мини банки, умумий тарзда 3200 дан ортиқ муассасалари ишлаб келмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг