Ўзбекистонда нақд пул тушуми: қайси йўналишнинг улуши қанча?
Ўтган 2017 йилда банк кассаларига тушган нақд пуллар ҳажми 39,5 трлн. сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий банк шарҳида маълум қилинди.
Жами нақд пул тушумларида товарларни сотишдан улуш 47 фоизни (18,7 трлн. сўм), пуллик хизмат кўрсатиш соҳасидан тушум – 15 фоиз (5,9 трлн. сўм), аҳолининг банк омонатларига жойлаштирган пуллари – 14 фоиз (5,6 трлн. сўм), солиқлар ва бошқа мажбурий йиғимлар – 11 фоиз (4,2 трлн. сўм), бошқа соҳалардан тушум – 13% (5,1 трлн. сўм)ни ташкил этди.
Аввалроқ мамлакатимизда нақд пул тушимига ўтган йилнинг сентябр ойида хорижий валютани сотиш ва харид қилишнинг эркинлаштирилиши нақд пул муомаласига ижобий таъсир кўрсатгани ҳақида хабар қилган эдик.
Маълум бўлишича, июль-декабрь ойларида банк кассаларига 27,7 трлн. сўм тушиб, январь-июнь ойларига нисбатан 15,9 трлн. сўм ёки 2,3 мартага кўпайган.
Шундан, товарларни сотишдан тушган нақд пуллар ҳажми 7,8 трлн. сўм ёки 2,4 баробар, пуллик хизмат кўрсатиш соҳасидан 2,4 трлн. сўм ёки 2,4 баробар, аҳолининг банк омонатларига топширган пуллари 800 млрд. сўм ёки 1,3 баробар, солиқлар ва бошқа мажбурий йиғимлар 2,5 трлн. сўм ёки қарийб 4 баробар ва бошқа соҳалардан тушумлар 2,4 трлн. сўм ёки 2,9 баробарга ошган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter