Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мева-сабзавот экспортида 20 минг долларлик чеклов бекор қилинди

Мева-сабзавот экспортида 20 минг долларлик чеклов бекор қилинди

Фото:«Sputnik»

Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ, янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз маҳсулотлари, дуккакликлар, қуритилган сабзавотлар ва меваларни экспорт қилишда 20 минг АҚШ долларидан ортиқ суммадаги маҳсулотлар экспорт контракти асосида экспорт қилиниши лозим эди.

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, мазкур чеклов бекор қилинди. Яъни, ушбу тоифадаги маҳсулотларни экспорт қилувчилар тегишли тўлов келиб тушгандан кейин экспортни экспорт контрактисиз инвойс асосида амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг