Ўзбекистонда криптовалютадан фойдаланишга рухсат берилди
Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Ўзбекистон резидентларига криптовалюта сотиб олиш ва сотишга рухсат берди.
Ҳужжат билан биринчи марта 2019 йил январь ойида қабул қилинган криптобиржаларни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.
Эндиликда Ўзбекистон резидентлари криптоактивлар ва токенлар билан барча турдаги операцияларни миллий валютада (сўмда) амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлди. Бироқ, норезидентларга улар криптоактивларни фақат хорижий валютага сотишлари мумкин бўлади.
Бундан ташқари, ўзгартиришлар токеннинг таърифларини ва у билан бир қатор операцияларни, жумладан, эмиссияни чиқариш, жойлаштириш ва рўйхатга олишни назарда тутади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter