Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда кредит бериш талаблари ўзгаради

Ўзбекистонда кредит бериш талаблари ўзгаради

Фото: Xabar.uz

2024 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон банклари учун аҳолига кредит бериш бўйича талаблар кучайтирилади. Бу ҳақда Марказий банк раиси қарори имзоланди.

Қарор билан қарз юки кўрсаткичи жорий этилмоқдау ўртача кредит тўловларининг қарз олувчининг ўртача ойлик даромадига нисбати орқали ҳисобланади. 

Ҳозир Ўзбекистонда қарз юки талаби фақат микрокредитларга нисбатан қўлланади ва 50 фоизни ташкил этади. 2024 йил 1 июлдан бошлаб барча кредитларни (шу жумладан, микрокредитларни) беришда кредиторлар ўз мижозларининг қарз юки 60 фоиздан ошмаслигини таъминлаши шарт. 

2025 йил 1 январдан бошлаб бу кўрсаткич 50 фоизгача қисқартирилади.

Қарз юкини барча кредитлар контекстида ҳисоблашни жорий этиш орқали регулятор аҳоли даромадларини легаллаштиришга эришиш, ўз даромадларини қонунийлаштирган қарз олувчиларни кредитлашни рағбатлантириш, норасмий даромадларни баҳолашни расмийлаштириш ва банкларни масъулиятли кредитлашга жалб этишни мақсад қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг