Ўзбекистонда «ДСТ-Урал» техникалари ишлаб чиқарилиши мумкин
Ўзбекистоннинг «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ ҳамда Россиянинг қишоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқарувчи етакчи заводи ҳисобланган «ДСТ-Урал» ўртасида меморандум имзоланди. Бу ҳақда «ДСТ-Урал» заводи расмий сайтида маълум қилинди.
Хабарда ёзилишича, меморандум «ДСТ-Урал» заводи директори Алексей Синелников, «Ўзагротехсаноатхолдинг» компанияси раиси Мухтор Каримов ва «Росинвест» саноат гуруҳи бош директори Сергей Чеботаренколар ўртасида имзоланди.
«Биз таклиф қилган шартлар шаффоф. Биз инвесторлар бизга келиши учун ҳамма нарсани қиламиз. Мамлакатимиз улкан салоҳиятга эга ва биз Ўзбекистонда машинасозликни ривожлантиришни истаймиз», — дейди Мухтор Каримов.
Ўз навбатида, Алексей Синелников «Бизга жуда яхши иш шароитига эга бўлган ишлаб чиқариш майдони таклиф этилди. Тошкентдаги ҳамкорларимизнинг дўстона муносабатда эканликлари ва улардаги замонавий Ўзбекистонда жиддий ишлаб чиқариш жараёнларини ривожлантиришга бўлган самимий иштиёқ юқори эканлигини алоҳида таъкидламоқчиман» дея ўз фикрларини билдирди.
Ушбу меморандум «Ўзагротехсаноатхолдинг» мажмуасида йўл қурилиши ва қишлоқ хўжалиги учун махсус занжирли тасма техникасини ишлаб чиқарадиган корхона ташкил этишни назарда тутади.
«ДСТ-Урал» — Россиядаги қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқарувчи етакчи завод ҳисобланади. Завод 1998 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter