Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда 2026 йилда қора металлга бўлган талаб 6 миллион тоннага етиши кутилмоқда

Ўзбекистонда 2026 йилда қора металлга бўлган талаб 6 миллион тоннага етиши кутилмоқда

Бугунги кунда Ўзбекистон иқтисодиётида қора металлга бўлган талаб 4 миллион тоннани ташкил этиб, шундан 50 фоизи импорт ҳисобидан қопланмоқда. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев металлургия соҳасида ўтказилган видеоселекторда таъкидлаб ўтди.

Давлат раҳбарининг маълум қилишича қурилиш соҳасида йилига 2,4 миллион тонна, муҳандислик тармоқлари учун – 680 минг тонна, саноатда – 970 минг тонна ва шундан машинасозлик ва электротехника соҳаларида – 450 минг тонна металл ишлатилади. Аммо яқин келажакда металлга бўлган талаб кескин ошиши кутилмоқда.

«Келгуси беш йилда металлга эҳтиёж машинасозликда 1,4 баробарга, электротехникада 2 баробарга ошиши кутилмоқда. Шунингдек, ҳудудларда 7 мингдан зиёд кўп қаватли уйлар қурилади. 2026 йилга бориб, иқтисодиётимиз эҳтиёжларини қондириш учун, 6 миллион тоннага яқин металл керак бўлади, дегани.

Демак, биз металлургия соҳасини янада ривожлантириб, мавжуд захиралардан самарали фойдаланишимиз шарт», — деди Шавкат Мирзиёев.

Президент Мирзиёев йиғилиш давомида металлургияни ривожлантириш, соҳага лозим бўлган хом-ашё захирасини таъминлаш борасида мутахассисларга тегишли топшириқлар берди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг