Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 5,7 фоизга ўсди

Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 5,7 фоизга ўсди

Фото: Xabar.uz

2022 йилда Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 888,3 трлн. сўмни ташкил этди.

Бу ҳақда Статистика агентлиги маълумот берди. 

Бу кўрсаткич 2021 йил билан таққослаганда 5,7 фоизга ўсди.

2022 йилда аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ ҳажми жорий нархларда 24,9 млн. сўм (2 255 АҚШ доллари)ни ташкил этиб, 2021 билан таққослаганда 3,5 фоизга ошган.

Эслатиб ўтамиз, Молия вазирлиги 2021 йили Ўзбекистон иқтисодиёти 7,4 фоизга ўсганини маълум қилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг