Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Статистика: Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ҳажми ўсди

Статистика: Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ҳажми ўсди

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон ялпи ички маҳсулот ҳажми бўйича маълумот берди. Унда қайд этилишича, 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси ялпи ички маҳсулоти ҳажми жорий нархларда 580 203,2 млрд. сўмни ташкил этди. 2019 йил билан таққослаганда 1,6 % га ўсди.

2020 йилда аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ ҳажми жорий нархларда 16 949,1 минг сўмни (ёки 1 685,5 АҚШ доллари эквивалентида) ташкил этган.

2020 йил якуни бўйича ЯИМ таркибида товарлар ишлаб чиқаришда 341 467,5 млрд. сўм, хизмат кўрсатиш соҳасида 194 363,5 млрд. сўм миқдорида ялпи қўшилган қиймат яратилди. Маҳсулотларга соф солиқлар эса 44 372,2 млрд. сўмни ташкил этди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг