Ўзбекистон хорижга ўрик экспортини кўпайтирди
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-май ойларида хорижий давлатларга қиймати қарийб 3 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 2,8 минг тонна ўрик экспорт қилган.
Ўрик экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 747 тоннага ёки 36 фоизга ошган.
2022 йилнинг 5 ойида Ўзбекистон энг кўп ўрик экспорт қилган давлатлар:
— Россия – 1,5 минг тонна
— Қозоғистон – 860 тонна
— Қирғиз Р. – 429 тонна
2022 йилнинг 5 ойида хорижга энг кўп ўрик экспорт қилган ҳудудлар:
— Фарғона вилояти – 1,2 минг тонна
— Хоразм вилояти – 311 тонна
— Тошкент вилояти – 236 тонна
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter