Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон хорижга олма сотишни кўпайтирди

Ўзбекистон хорижга олма сотишни кўпайтирди

Фото: Xabar.uz

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон 7 та давлатга қиймати 7,3 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 18,5 минг тонна олма экспорт қилган.

Олма экспорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 9,4 минг тоннага ошган.

2022 йилнинг 10 ойида Ўзбекистон энг кўп олма экспорт қилган давлатлар:

- Қозоғистон – 12,6 минг тонна

- Россия – 4,2 минг тонна

- Қирғиз Р. – 1,5 минг тонна

- Туркманистон – 163 тонна

2022 йилнинг 10 ойида хорижга энг кўп олма экспорт қилган ҳудудлар:

— Фарғона вилояти – 5 минг тонна

— Хоразм вилояти – 4,5 минг тонна

— Тошкент вилояти – 1,8 минг тонна

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг