Ўзбекистон хорижга 17,3 млн. долларлик анор сотди
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида хорижга қиймати 17,3 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 18,1 минг тонна анор экспорт қилган.
Анор экспорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 2 минг тоннага ёки 12,3 фоизга ошган.
2022 йилнинг 11 ойида Ўзбекистон энг кўп анор экспорт қилган давлатлар:
— Россия – 9,9 минг тонна
— Қозоғистон – 4,6 минг тонна
— Тожикистон – 1,8 минг тонна
— Қирғиз Р. – 1,3 минг тонна
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter