Ўзбекистон хориждан мандарин сотиб олишни кўпайтирди
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон 12 та хорижий давлатдан қиймати 11,4 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 45,6 минг тонна мандарин импорт қилган.
Мандарин импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 16,4 минг тоннага ошган.
Ўзбекистон 11 ойда мандарин маҳсулотини энг кўп импорт қилган давлатлар:
- Покистон – 36,7 минг тонна
- Туркия – 3,6 минг тонна
- Хитой – 3,2 минг тонна
- Эрон – 503 тонна
- Миср – 442,2 тонна
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter