Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон қайси давлатдан кўпроқ картошка сотиб олаётгани очиқланди

Ўзбекистон қайси давлатдан кўпроқ картошка сотиб олаётгани очиқланди

2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон 10 та давлатдан қиймати 38,6 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 223,8 минг тонна картошка импорт қилган.

Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. 

Картошка импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 70 минг тоннага ошган.

2022 йилнинг дастлабки 3 ойида Ўзбекистон картошка импорт қилган давлатлар:

— Покистон – 172,2 минг тонна

— Қозоғистон – 20,1 минг тонна

— Россия – 13,3 минг тонна

— Қирғиз Р. – 7,5 минг тонна

— Эрон – 5,4 минг тонна

— Афғонистон – 4 минг тонна

— Беларусь – 631,6 тонна

— Нидерландия – 595 тонна

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг