Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида ҳукуматлараро битим кучга кирди

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида ҳукуматлараро битим кучга кирди

Фото:«ЎзА»

Ўзбекистон президентининг Туркияга ташрифи давомида Инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битим 9 июлдан эътиборан кучга кирди.

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди. 

Ушбу ҳужжат қоидаларига мувофиқ, икки мамлакат инвесторлари томонидан амалга оширилган инвестицияларга нисбатан энг кўп қулайлик яратиш тартиби қўлланилади.

Битим инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоялаш, сармоя ва технологияларнинг кириб келишини қулайлаштириш, пул ўтказмаларининг эркин бажарилиши ҳуқуқий асосларини белгилаган.

Ҳужжат 1992 йил 28 апрелда имзоланган аввалги ҳукуматлараро Битимни алмаштиради ҳамда замонавий воқеликни инобатга олган ҳолда инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тартибини такомиллаштиришга қаратилган, дейилади вазирлик хабарида.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг