Ўзбекистон тўққиз ойда 84,6 млн. долларлик узум экспорт қилди
Жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, қиймати 84,6 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 86,5 минг тонна узум маҳсулоти хорижга экспорт қилинди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8,9 минг тоннага кўп.
Бу ҳақида Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Ўтган 9 ой мобайнида Ўзбекистон узумни энг кўп экспорт қилган давлатлар:
- Россия – 39,1 минг тонна
- Қозоғистон – 34,3 минг тонна
- Қирғиз Р. – 12,3 минг тонна
- Белорусь – 317,1 тонна
Маълумот ўрнида, 2020 йилнинг 9 ойида энг кўп узум экспорт қилган ҳудудлар:
- Тошкент вилояти – 24,3 минг тонна
- Фарғона вилояти – 22,2 минг тонна
- Наманган вилояти – 9,5 минг тонна
- Хоразм вилояти – 6,6 минг тонна
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter