Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон сўнгги 10 йилда қанча олтин тўплагани маълум бўлди

Ўзбекистон сўнгги 10 йилда қанча олтин тўплагани маълум бўлди

Фото: Getty Images

Бутунжаҳон олтин кенгаши сўнгги ўн йилликда (2013–2023 йиллар) Россия ва Хитой ўз олтин захиралари ҳажмини салмоқли тарзда кенгайтирганини маълум қилди.

Visual Capitalist маълумотларига кўра, бу даврда Россия ўз захирасини 1 035 тоннадан 2 333 тоннага, Хитой 1 054 тоннадан 2 235 тоннага оширган.

Туркия ўз захирасини 116 тоннадан 540 тоннага ошириб, кучли учликка кирди.

Ўзбекистон захирасига 10 йил (2013–2023) давомида 154 тонна қўшилиб, 217 тоннадан 371 тоннага етди ва мамлакатимиз олтин захираси ҳажми ошиши суръати бўйича жаҳонда 7-ўринни эгаллади.

Манба: Visual Capitalist

Экспертлар олтинга қизиқиш ортишини геосиёсий вазият, санкциялар кучайиши ва дедолларизация ҳақидаги гап-сўзлар авж олиши билан боғлашмоқда. Марказий банклар олтинни даромадлилик салоҳиятига эга хавфсиз ҳамда ликвид актив дея баҳолашмоқда.

Гарчи Россия ва Хитой олтин йиғишга зўр бераётган бўлса-да, олтиннинг энг йирик захираси АҚШга тегишли — 8 133 тонна. Америка олтинининг ярми Форт-Нокс (Кентукки штати)да сақланмоқда.

Олтин жамғармаси катталиги бўйича Германия (3 351 тонна) — иккинчи, Италия (2 452 ) — учинчи, Россия ва Хитой тўртинчи ва бешинчи ўринларда жойлашган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг