Ўзбекистон четдан апелсин импорт қилишни кўпайтирди
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонга хориждан қиймати 2,1 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 3,3 минг тонна апелсин импорт қилинган.
Апелсин импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,4 минг тоннага ошган.
2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон энг кўп апелсин импорт қилган давлатлар:
- Эрон – 1,4 минг тонна;
- Туркия – 1,1 минг тонна;
- Миср – 684,4 тонна;
- Қозоғистон – 82 тонна;
- ЖАР – 56 тонна;
- Россия – 7,6 тонна.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter