Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Жанубий Осиё мамлакати билан яхши алоқаларни йўлга қўймоқда

Ўзбекистон Жанубий Осиё мамлакати билан яхши алоқаларни йўлга қўймоқда

6 сентябрь куни Ўзбекистон-Бангладеш бизнес форуми бўлиб ўтди. Форумда Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов, Савдо-саноат палатаси раиси Адхам Икрамов ҳамда Бангладеш Бош вазирининг хусусий сектор саноати ва инвестициялар бўйича маслаҳатчиси Салмон Фазлур Раҳмон иштирок этдилар.

Форумда Бангладеш ахборот ва коммуникацион технологиялар вазири Зунаид Аҳмад Палак, Бангладеш Ташқи ишлар вазирлиги Шарқий Европа ва МДҲ давлатлари департаменти директори Кирити Чакма, «Dohatec New Media» ва «IGW Operators Forum» компаниялари президенти Шамсуддоха, «UniMed UniHealth Pharmaceuticals Ltd.» компанияси бошқарувчи директори Мусаддиқ Нуссайн каби йирик ишбилармонлар ҳам иштирок этишди.

Бангладеш Жанубий Осиё мамлакати ҳисобланиб, Ўзбекистоннинг яқин ҳамкорларидан бири саналади. 2020 йил ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг Бангладеш билан ташқи савдо айланмаси қарийб 38 миллион (экспорт 22,4 миллион, импорт 15,6 миллион) долларни этди. Бу аввалгиларига қараганда 13 фоизга кўпроқ деганидир.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон томонининг ташаббуси билан 15-16 июл кунлари Тошкентда «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтган ва унда Бангладеш делегацияси ҳам қатнашган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг