Ўзбекистон энергетикаси келажагини белгилаб берувчи лойиҳага тамал тоши қўйилди
Айни вақтда Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний туманида бўлиб турибди. Ташрифдан мақсад — қуввати 100 мегаватт бўлган шамол электр станциясига тамал тошини қўйиш ва сектор раҳбарлари, маҳалла фаоллари ва ҳоким ёрдамчилари билан ҳам учрашишдан иборат.
Хабар қилинишича, ушбу станцияда 16-19 та шамол трубинаси бўлади ва 2024 йилда ишга тушиши кутилмоқда. Шамол электр станцияси ишга тушгач 106 млн. куб/метр табиий газ тежалади ва табиатга чиқариладиган 160 минг тонна зарарли чиқинди камаяди.
Эътиборли томони, яқин 2-4 йилда шамол электр станциялари сони 4 тага етиши режалаштирилган. Қораўзак шамол электр станцияси ишга тушгач, йилига 120 минг хонадон электр энергия билан таъминланади. Тежалган газ эвазига эса 35 минг хонадонга табиий газ етиб боради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter