Ўзбекистон бюджет харажатлари учун Япониядан қарз маблағлари олади
Бу ҳақда «Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (ЯХҲА) иштирокида «Ўзбекистонда шаффоф ва кенг бозор иқтисодиётига ўтишни ривожлантириш сиёсатини қўллаб-қувватлаш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори лойиҳасида сўз боради.
ЯХҲА қарз маблағлари қуйидаги молиялаштириш шартларида жалб этилади:
- «Ўзбекистонда коронавирус Covid-19 пандемиясига қарши шошилинч чоралар кўриш» лойиҳаси бўйича – 15,0 млрд.япон йенаси миқдоридаги маблағларни 15 йил муддатга, шу жумладан 4 йиллик имтиёзли давр билан 0,01 фоизда;
- «Ривожлантириш сиёсатини қўллаб-қувватлаш» лойиҳаси бўйича – 195,0 млн. АҚШ доллар миқдоридаги маблағ 25 йил муддатга, шу жумладан 7 йиллик имтиёзли давр билан 6 ойлик LIBOR +1,1 фоизда.
ЯХҲА қарз маблағлари Ўзбекистонга республика бюджети харажатларини молиялаштириш учун ажратилиши маълум қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter