Ўзбекистон беш ойда 160,0 трлн. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарди
Давлат статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон Республикасида 160,0 трлн. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.
Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан саноат ишлаб чиқаришнинг физик ҳажм индекси 108,2 фоизга тенг.
Саноат ишлаб чиқариш таркибида энг катта улуш ишлаб чиқарадиган саноат ҳиссасига тўғри келиб, унинг жами саноат ишлаб чиқаришидаги улуши 81,6 фоизни ташкил этди.
Шунингдек, бу даврда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 14,6 млрд. АҚШ долларига тенг бўлди.
Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,7 млрд. АҚШ долларига кўп, ёки 13,2 фоизга ошган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter