Ўзбекистон балиқлари Туркияда
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилда Ўзбекистон 5 та давлатга қиймати 555,8 минг АҚШ долларига тенг бўлган 240 тонна балиқ ва балиқ маҳсулотларини экспорт қилган.
Балиқ ва балиқ маҳсулотлари экспорти 2020 йилга нисбатан 84,2 тоннага ошган.
2021 йилда Ўзбекистон балиқ ва балиқ маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган асосий давлатлар:
— Туркия – 164,4 тонна
— Қозоғистон – 42,3 тонна
— Россия – 14,7 тонна
— Тожикистон – 13,1 тонна
— Корея – 5,6 тонна.
Аввароқ 2021 йилда энг кўп балиқ овланган ҳудудлар тўғрисида маълумот берганди.
Давлат статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2021 йил январь-декабрь ойларида республикамизда 173 866 тонна балиқ овланган.
Ҳудудлар кесимида овланган балиқ ҳажми:
— Хоразм вилояти – 31 117 тонна
— Самарқанд вилояти – 21 982 тонна
— Андижон вилояти – 17 663 тонна
— Қорақалпоғистон Р. – 14 454 тонна
— Навоий вилояти – 13 503 тонна
— Жиззах вилояти – 13 139 тонна
— Фарғона вилояти – 11 763 тонна
— Бухоро вилояти – 11 421 тонна
— Наманган вилояти – 11 187 тонна
— Тошкент вилояти – 10 222 тонна
— Қашқадарё вилояти – 6 505 тонна
— Сирдарё вилояти –5 933 тонна
— Сурхондарё вилояти – 4 977 тонна
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter