Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бензин нархи бўйича Ўзбекистоннинг ўрни маълум қилинди

Бензин нархи бўйича Ўзбекистоннинг ўрни маълум қилинди

Фото: «Xabar.uz»

Бензин нархи Ҳонгконгда энг қиммат ва Эронда энг арзон экани маълум бўлди. Global Petrol Prices тадқиқотларига қараганда, 2024 йил 1 январь ҳолатига кўра Ҳонгконгда АИ-95 русумли бензин 3,101 доллар, Эронда эса 0,029 долларга баҳоланган.

Ўзбекистонда мазкур маркадаги ёнилғи 1,118 доллардан (13838,9 сўм) сотилмоқда. Бу жиҳатдан Ўзбекистон Марказий Осиёда охирги натижани қайд этган. АИ-95 бензини Туркманистон (0,428 доллар), Қозоғистон (0,534 доллар) ва Қирғизистонда (0,801 доллар) сезиларли даражада арзонроқ нархда. Ҳисоботда Тожикистондаги вазият акс этмаган. Оғир иқтисодий шароитда экани айтилаётган ён қўшнимиз Афғонистонда ҳам нарх биздан арзонроқ: 1,059 доллар.

Озарбайжон (0,588 доллар), Россия (0,617), Беларусь (0,713) каби МДҲ давлатларида ҳам ёнилғи баҳоси чўнтакбоп даражада.

Иқтисодий таҳлилчи Отабек Бакиров Ўзбекистонда бензин АҚШдан ҳам қиммат эканига эътибор қаратган. Маълум бўлишича, Қўшма Штатларда АИ-95 нархи ўртача 0,911 доллар.

«Қоида тариқасида бой давлатларда бензин қиммат, камбағалларида эса арзонроқ. Лекин бундай корреляция бой давлатлар орасида АҚШ, камбағал давлатлар ичида Ўзбекистон мисолида ишламайди», – деб ёзади О.Бакиров.

Таҳлилчи бу борада «очофат монополия», «ўғри олигархия» ва «шимолдаги оға» омилларини санаб ўтган.

Маълумот ўрнида, ўтган ҳафта харидоргир саналган АИ-80 бензини қимматлаши ортидан «Ўзбекнефтгаз» АЖ расмий изоҳ берган эди.

2023 йил охирида эса Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти жаҳон бозорида нефть нархининг ўзгариши Ўзбекистонда автобензин нархига қандай таъсир кўрсатганини таҳлил қилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг