Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбек сўми 2017 йилнинг энг қадрсиз валютаси деб топилди

Ўзбек сўми 2017 йилнинг энг қадрсиз валютаси деб топилди

Фото: «Спутник»

«Bloomberg» томонидан 2017 йилнинг энг қадрли ва энг қадрсиз валюталари рейтинги эълон қилинди. Бу ҳақда «Kun.uz» сайти хабар бермоқда.

Унга кўра, йилнинг энг кўп фойда келтирган валютаси Мозамбик метикали, энг қадрсизи эса ўзбек сўми бўлиб чиқди.

Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, ўтаётган йилда криптовалюта эгалари ҳам максимал фойда олишган. Жумладан, биткоин 1500 фоизли ўсишни қайд этган. Жаҳон валюта бозори етакчиси сифатида 21 фоизли ўсиш билан Мозамбик метикали айтилди. Ундан кейинги ўринларда Чехия кронаси ва Полша злотийси қайд этилди, уларнинг курси 18 фоизга кўтарилган.

Қадрсиз валюталар рейтинги
Фото: Блумберг

Рейтингга кўра, энг қадрсиз валюта дея ўзбек сўми топилиб, 2017 йилда унинг курси 60 фоизга пасайган. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, 2017 йилнинг 5 сентябридан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича бирламчи чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони имзоланди ва унинг амалда қўлланилиши белгиланди. Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари жорий халқаро операциялар бўйича хорижий валютани тижорат банкларидан чекланмаган миқдорда харид қилишлари мумкин бўлди.

Марказий банк АҚШ доллари ва бошқа хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини эълон қилиб, 5 сентябрдан эътиборан АҚШ долларининг Ўзбекистондаги расмий курси 8100 сўмга тенг бўлиши белгиланди. Ўзбек сўмидан олдинги ўринда келган Конго франки эса 27 фоизлик пасайиш кўрсаткичини қайд этган.

Шунингдек, Тожикистон сомонийси ҳам энг қадрсиз валюталар сафида келтирилган бўлиб, унинг курси 10,7 фоизга тушган. Қимматбаҳо қоғозлар орасидаги энг юқори ўсиш кўрсаткичларини Греция (60 фоиз), Белиз (38,7 фоиз) ва Аргентина (30 фоиз) давлат облигациялари қайд этган. Энг кам фойда берувчи қимматбаҳо қоғозлар эса Венесуэла облигацияларига тегишли — уларнинг қадри 55 фоизгача пасайган.

Сармоя индекслари орасида энг катта ўсиш кўрсаткичлари Украинага тааллуқли — унинг ўсиши 80 фоизни ташкил қилди. Иккинчи ва учинчи ўринларни Қозоғистон (+64 фоиз) ва Мўғулистон (+63 фоиз) эгаллаган. Рўйхатнинг энг қуйи қисмида Покистони номи қайд этилган бўлиб, унинг сармоя индекси 22 фоизга пасайган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг