«Ўзагротехсаноатхолдинг» тизимидаги завод ишчиларининг маоши 70 фоизга оширилди
«Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ тизимидаги «ТҚХТЗ» (Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи) АЖ ишчиларининг ойлик маоши 2019 йил 1 апрелдан 70 фоизга оширилди. Бу ҳақда «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, бу соҳада кўп йиллар давомида ишчиларнинг маошини ошириш масаласига эътибор қаратилмаган.
«Ўзагротехсаноатхолдинг» 2018 йил сентябрь-декабрь ойларида техникалар нархларини пасайтирди. Нархларни тушириб, ойликни ошириш мутлақо бир бирига зид бўлган ҳолат бўлиб кўриниши мумкин, аммо булар пухта иқтисодий ҳисоб-китоб қилинган ҳамда йиллар давомида фойдаланилмаган имкониятларнинг маълум бир қисмидан самарали фойдаланиш натижасида амалга оширилган ўзгаришлардир, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter