Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2020 йилда жами неча сўмлик бозор хизматлари кўрсатилгани маълум бўлди

2020 йилда жами неча сўмлик  бозор хизматлари кўрсатилгани маълум бўлди

Фото:«ICTnews.uz»

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг январь-декабрь ойларида республикада 218 853,5 млрд. сўмлик бозор хизматлари кўрсатилган.

Бозор хизматларининг номинал ҳажми 25 155,7 млрд. сўмга ошган. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 102,3 фоизни ташкил этган.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича кўрсатилган хизматлар ҳажми:

▪️алоқа ва ахборотлаштириш – 12 886,0 млрд
▪️молиявий – 45 817,3 млрд
▪️транспорт – 53 772,5 млрд
▪️шу жумладан: автотранспорт – 29 196,6 млрд
▪️яшаш ва овқатланиш – 5 878,5 млрд
▪️савдо – 56 553,9 млрд
▪️кўчмас мулк билан боғлиқ – 6 089,7 млрд
▪️таълим соҳаси – 9 073,0 млрд
▪️соғлиқни сақлаш соҳаси – 3 209,4 млрд
▪️ижара – 4 172,1 млрд
▪️компьютер ва маиший товарларни таъмирлаш – 3 407,4 млрд
▪️шахсий – 4 983,3 млрд
▪️меъморчилик, изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳаси– 4 925,7 млрд;
▪️бошқалар – 8 084,7 млрд сўмлик бозор хизматлари кўрсатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг