Ориф Бўтаев «Микрокредитбанк» бошқаруви раиси этиб тайинланди
Ориф Алибоевич Бўтаев «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки бошқаруви раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда банк ахборот хизмати хабар берди.
Шу кунгача О.Бўтаев «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
О.Бўтаев 1983 йил Сурхондарё вилоятида туғилган. 2006 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг бакалавриат босқичини – «Банк иши», 2012 йилда Банк-молия академиясининг магистратура бўлимини –«Инвестицияларни бошқариш» мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter