Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олмаота кўчаларига ўзбек автобуслари қўйилди

Олмаота кўчаларига ўзбек автобуслари қўйилди

Фото: «Facebook.com»

«Думан Транс» хусусий компанияси Олмаотадаги 17-йўналиш учун учун Ўзбекистоннинг «СамАвто» компаниясида ишлаб чиқарилган 15 дона «Isuzu» автобусини сотиб олди. «Олжас ЛТД» компанияси ҳам шаҳарнинг 62-йўналиши учун худди шу русумдаги автобусларни харид қилди. Бу ҳақда Олмаота шаҳри ҳокимлиги матбуот хизмати «Facebook»даги расмий саҳифаси орқали хабар берган.

Олмаота жамоат транспортида янги автобусларнинг улуши 2018 йил охирига бориб 80 фоизга етади.

Матбуот хизмати маълумотига кўра, 2018 йили Олмаотага жами 569 та янги автобус келтирилади, шуларнинг 65 фоизини хусусий компаниялар олиб келади. 2017 йили келтирилган янги 479 та автобуснинг 80 фоизи маҳаллий бюджет ҳисобидан қопланган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг