Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нефт ва газ захираларини қазиб олиш учун инвестиция керак — Президент

Нефт ва газ захираларини қазиб олиш учун инвестиция керак — Президент

Президент Шавкат Мирзиёев айни вақтда Наманган вилоятида бўлиб турибди. Давлат раҳбари тадбиркорлар билан учрашув вақтида нефт ва газ конлари ҳақида гапириб ўтди.

«Ўзбекистон заминида газ ҳам, нефт ҳам бор, аммо анча пастда жойлашган. Биз шу вақтгача 3 000 метр пастликдаги газни олиб келганмиз, энди яна ҳам чуқурга — 11 000 метргача тушишимиз керак. Бунинг учун эса замонавий янги технологиялар ва хорижий инвестиция керак. Хориждан инвесторлар фақат бозор тамойиллари асосида иш олиб борилганда келади», — деди Шавкат Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, давлат раҳбари куни кеча водий кластерлари вакиллари билан учрашув вақтида энергетик тақчилликни камайтириш учун кластерлар қуёш энергиясидан фойдаланишни татбиқ этишни бошлаганини мисол қилиб келтирган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг