Яна бир банк хорижий валютани нақдлаштириш имкониятини тақдим этди
Ўзбекистонликлар 1 апрелдан конверсион карталардаги пулларини банклар орқали нақдлаштириб олиш имконига эга бўлишгани ҳақида хабар берган эдик. Апрел ойининг биринчи иш кунидан нақд хорижий валюта чиндан ҳам берилаяптими-йўқми, бунга «Xabar.uz» аниқлик киритди.
Ўзбекистон банклари бирин-кетин ушбу хизматни жорий қилишмоқда. Бугун, 3 апрель куни АТ «Алоқабанк» ҳам конверсион картадаги маблағларни банкнинг исталган филиалида ечиб олиш имконияти пайдо бўлганини эълон қилди.
«Маблағларни чет эл ёки миллий валютада нақдлашингиз мумкин. АТ «Алоқабанк» томонидан чиқарилган карталардан банкнинг терминаллари ва банкоматларидан ечилган ҳолларда комиссия — 0,3 фоиз», дейилади «Алоқабанк» телеграм каналида берилган хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter