Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Намангандаги иншоот тендерига 23 та хориж компанияси қизиқди

Намангандаги иншоот тендерига 23 та хориж компанияси қизиқди

Наманган шаҳридаги оқова сув иншоотини давлат-хусусий шериклик асосида қуриш ва эксплуатация қилиш лойиҳасининг тендер жараёни бўйича видеоконференцалоқа учрашуви бўлиб ўтди.

Мулоқотда ушбу лойиҳа Ўзбекистонда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида амалга ошириладиган оқова сув соҳасида етакчи экани алоҳида таъкидланди.

11 сентябрда якунига етган рўйхатга олиш натижаларига кўра, тендерга Жанубий Корея, Италия, Россия, Туркия каби давлатларнинг 23 та илғор компанияси вакиллари қизиқиш билдирди.

Мазкур компаниялар вакилларига тендернинг кейинги босқичи – дастлабки саралаш жараёнлари ва таклифларни юбориш шартлари ҳақида тушунчалар берилди. Шунингдек, инвестиция лойиҳалари мамлакатнинг имижи ва рейтингини белгилаб беришини инобатга олиб, хорижлик қатнашчилар эътиборига ижтимоий-иқтисодий ривожланишдаги охирги ютуқлар ҳақида батафсил маълумот ҳам ҳавола этилди.

Тендер бўйича дастлабки саралашга ариза бериш муддати: онлайн шаклда 2020 йил 9 ноябргача, қоғоз ҳолатда 2020 йил 23 ноябргача этиб белгиланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг