МКБАНКнинг Тошкент шаҳар Бошқармаси очилди
Жорий йилнинг 4 сентябрь куни Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги муносабати билан «Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банкининг Тошкент шаҳар Бошқармаси янгидан иш бошлади.
«Микрокредитбанк» АТБ – кичик бизнес, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, якка тартибдаги меҳнат фаолиятини, кам таъминланганларни қўллаб-қувватлаш, ҳунармандчилик ва касаначиликни фаоллаштириш йўли билан янги иш ўринларини яратиш учун молиявий маблағлар ажратиб келмоқда.
Тошкент шаҳрида янги ва замонавий Бошқарма очилиши эса, ҳудудда тадбиркорликни янада ривожлантириш, аҳолига қулай банк хизматларини таклиф қилиш имкониятини беради.
Пойтахт марказида жойлашган Тошкент шаҳар Бошқармаси таркибида 2 та Банк хизматлари офиси, 3 та Банк хизматлари маркази ҳамда 33 та банкомат орқали аҳолига барча банк хизматлари тақдим этилади.
Бошқармада тадбиркорлар учун алоҳида имтиёзлар берилган бўлиб, унга кўра кейинги 6 ой давомида:
- ҳисобварақдан маблағ ўтказиш 6 ой давомида бепул амалга оширилади;
- тўлов терминалларидан (Humo, Uzcard) бепул фойдаланилади;
- корпоратив банк карталарини бепул берилади.
Манзил: Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Боғишамол кўчаси 110-уй
Маълумот учун, «Микрокредитбанк» АТБнинг ҳудудлардан жами 59 та филиали, 12 та Банк хизматлари офиси, 75 та Банк хизматлари маркази, 300 дан ортиқ вальюта айирбошлаш ва халқаро пул ўтказмалари шохобчалари, 164 та махсус касса, 260 та 24/7 режимида ишловчи бўлимлари орқали аҳолига барча турдаги банк хизматлари кўрсатиб келинмоқда. Бундан ташқари бугунги кунда 310 мингга яқин юридик ва 1 483 мингдан ортиқ жисмоний шахсларга банкимиз хизматидан доимий фойдаланиб келишмоқда.
Банк Ахборот хизмати
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter