MKBANKда Astrasend пул ўтказмалари жорий қилинмоқда!

Банк мижозларига Astrasend халқаро пул ўтказмаси тизимини жорий қилиш мақсадида Соколовcкий банки билан халқаро ҳамкорлик шартномаси имзоланди.
Айни дамда Astrasend халқаро пул ўтказмаси тизимини интеграция қилиш жараёни бошланган бўлиб, тизмни янги йилда ишга тушириш мақсад қилинган.
Энди Россиядаги қадрдонларингиз жўнатаётган маблағларни ҳеч қандай оворагарчиликсиз қабул қилишингиз мумкин.
Мазкур тизим тўлиқ ишга тушса, ўтказмаларни нақд кўринишда - АҚШ долларида ҳам олишингиз мумкин бўлади.
Astrasend - Россияда яратилган ва пул ўтказмаларининг сифатли, тезкор ва арзон хизматини тақдим этишга қаратилган халқаро тўлов тизимидир.
MKBANK билан узоқдаги қадрдонларга янада яқинроқ бўлинг!
Банк Ахборот хизмати
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter