MKBANK: Уч томонлама келишув имзоланди
Мева-сабзавотчилик соҳасидаги тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича янги кредит линияси ташкил этилади.
Бу бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги “Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокидаги “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш” лойиҳасини (лойиҳа) амалга ошириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ 4803-сон қарорига мувофиқ жорий йил 24 июл санасида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда “Микрокредитбанк” AТБ ўртасида лойиҳа доирасида 40.1 млн. долл. миқдоридаги уч томонлама қайта кредитлаш битими имзоланди.
Кредит линия маблағлари мева-сабзавотчилик сохасидаги тадбиркорлик субъектларини самарали ҳамкорлик учун молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришни қўллаб-қувватлашга йўналтирилиши белгиланган.
Бунда мақбул инвестициялар биринчи навбатда қуйидагиларни ўз ичига олади: интенсив боғлар, энергия тежайдиган суғориш тизимлари, қуёшдан сув иситиш тизимлари ва сув кўтаргичлар, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ва сақлаш, мева-сабзавотчилик маҳсулотлари қадоқлаш тара ишлаб чиқариш, авторефрижираторлар сотиб олиш, ўзгарувчан иқлимга чидамкор инфратузилма ва қўшилган қиймат занжирини молиялаштиришни (етказиб бериш занжиридаги корхоналар доирасида айланма маблағларни молиялаштириш), бир йиллик пахта ва ғалла етиштириладиган баъзи ерлар ўрнига кўп йиллик интенсив боғлар ва узумзорлар яратиш ва бошқа инвестициялар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter