Миср россиялик журналистларга мамлакатдаги ҳақиқий аҳволни кўрсатмоқчи
Миср ҳукумати Россиядаги бир гуруҳ журналистларни мамлакатдаги ҳақиқий ҳаёт тарзи билан таништириш учун мамлакатга таклиф қилмоқчи. Бу ҳақда икки давлат ўртасидаги икки йиллик танаффусдан сўнг давлатлар ўртасида авиақатновни қайта тиклашга бағишланган тадбирда маълум қилинган. Тадбирда Туризмни қўллаб-қувватлаш маркази ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Мисрда турли ташкилотлар мамлакат имижини россиялик туристларга қайта-қайта кўз-кўз қилишига тўғри келади. «Россия реклама бозорида эҳромлар давлатини тўғри намойиш этиш учун алоқа каналларини ўрнатиш жуда муҳим, — деди учрашувдан сўнг туризмни ривожлантириш бўйича департамент раҳбари Ҳишам ад-Дамирий. — Учрашувда Мисрга қатор йирик рус оммавий ахборот воситаларининг вакилларини сайёҳлик ва археология объектларига ташриф буюриш имкониятлари муҳокама қилинди».
Миср Туризм вазирлиги авиақатновнинг қайта тикланиши бошланганидан сўнг, бу йил тахминан икки миллион рус сайёҳлари келишини тахмин қилмоқда. 2015 йил 31 октябрда Синайда рус самолётининг ҳалокатга учраганидан сўнг икки мамлакат ўртасидаги барча рейслар тўхтатилгач, Мисрга 10 ой давомида 2,8 миллион россиялик сайёҳ ташриф буюрган. Ушбу воқеадан бир йил олдин 3,1 миллион руслар меҳнат таътилини Миср курортларида дам олиб ўтказган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter