Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мева-сабзавотчилик ва узумчилик кластерлари қандай ташкил этилади?

Мева-сабзавотчилик ва узумчилик кластерлари қандай ташкил этилади?

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига «Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасида кластерлар ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги Ҳукумат қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Қарор билан тасдиқланаётган низомга кўра, мева-сабзавотчилик кластери тармоқ ихтисослиги бўйича қуйидаги йўналишларда ташкил этилиши мумкин:

  • боғдорчилик – интенсив боғдорчилик ва томчилатиб суғориш технологиясини қўллаш асосида ва мевачилик, ёнғоқчилик, цитрус ва кўп йиллик маҳсулот етиштиришга ихтисослашган;
  • узумчилик – томчилатиб суғориш технологиясини қўллаган ҳолда интенсив асосда хўраки ва/ёки саноатбоп узум маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашган;
  • сабзавотчилик – бир йиллик сабзавот, дуккакли экинлар, кўкат
    ва республика ҳудудида таъқиқланмаган бошқа қишлоқ хўжалик экинларини етиштиришга ихтисослашган;
  • иссиқхона – қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда иссиқхона коплексларидан фойдаланишга ихтисослашган;
  • кўп тармоқли– юқорида санаб ўтилганлар бўйича биттадан ортиқ йўналишга ихтисослашган.

Шунингдек, мева-сабзавотчилик кластерлари мавжуд ер майдонлари
ва маҳсулот ишлаб чиқариши турлари бўйича қуйидаги шаклларда ташкил этилади:

  • мустақил– тўлик циклда (мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш, сотиш бўйича) фаолият олиб бориш учун белгиланган тартибда ўзига ажратилган йирик ер майдонларига (плантация) эга мева-сабзавотчилик кластери;
  • тайёрлов-қайта ишлаш – ҳўл ёки қайта ишланган холда экспорт қилиш мақсадида мева-сабзавот маҳсулотларини бошқа ишлаб чиқарувчилар (фермер, деҳқон, агрофирма, кооперация ва бошқалар)дан фақат шартнома асосида сотиб олувчи мева-сабзавотчилик кластери;
  • аралаш–маҳсулот етиштириш учун белгиланган тартибда ўзига ажратилган ер майдонларига (плантация) эга ва бир вақтда шартнома асосида маҳсулот етиштирувчилардан (фермер, деҳқон, агрофирма, кооперация ва бошқалар) мева-сабзавотларни сотиб олувчи кластер.

Қайд этилишича, ташаббускор мева-сабзавотчилик кластерини ташкил этиш учун тармоқ ихтисослиги ва турини кўрсатган ҳолда маҳаллий давлат ҳокимияти органига ариза билан мурожаат қилади.Агар ташаббускор танлаган ихтисослигига мос ҳолда мева-сабзавот ва узум маҳсулотлари етиштириш учун ер участкасини фойдаланишга (ижарага) олишни ёки мавжуд ер майдонларини кенгайтиришни хоҳласа, буни аризада акс этириши лозим.Келгуси йил ҳосили учун мева-сабзавотчилик кластерини ташкил этиш бўйича ташаббускорларнинг аризалари ҳар йили 15 сентябрга қадар тақдим этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг