Марказий банк раисига янги биринчи ўринбосар тайинланди

Марказий банк Раисининг биринчи ўринбосари Илҳом Иброхимович Норқулов Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги биринчи ўринбосари лавозимига тайинланиши сабабли ўз лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда «Банк ва мижоз» канали хабар берди.
Унинг ўрнини Марказий банк раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Ботир Эркинович Захидов эгаллаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter