Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Кредит ахборот-таҳлилий маркази» кредит бюроси раҳбари: «Кредит маълумотлари мажбурий ўрганиляпти»

«Кредит ахборот-таҳлилий маркази» кредит бюроси раҳбари: «Кредит маълумотлари мажбурий ўрганиляпти»

Фото: Халқаро пресс-клуб

Айни дақиқаларда Халқаро пресс-клубда «Бюджет-2018: халқ манфаатлари, аниқ кўрсаткичлар ва янги ёндашувлар» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда. Унда халқаро ва маҳаллий экспертлар, республикамиздаги молия ташкилотлари раҳбарлари иштирок этмоқда.

Тадбир қатнашаётган Шерзод Қудратхўжаевнинг таъкидлашича, «чет элда ҳамма молиявий масалалар фуқароларнинг кредит тарихига қараб амалга оширилади. Шу боис бугунги кунда ривожланган давлатларда ҳар бир кишининг ўз кредит тарихи бор. Бизда энди-энди кириб келяпти».

«Кредит ахборот-таҳлилий маркази» кредит бюроси директори Музаффар Саломовнинг маълум қилишича, бизда банклар ва бошка кредит ташкилотлари кредит тарихи маълумотларини кредит бюросига тақдим этиш мажбурияти қонун даражасида белгилаб қўйилган. Кредит тарихига нафақат кредитлар, ҳатто газ-электр энергияси каби коммунал тўловлар бўйича қарздорликлар киритилади.

Ўз навбатида Халқаро молия корпорациясининг кредит ҳисоботларини ривожлантириш бўйича эксперти Фабрицио Фрабони ҳам «Мен ўз давлатимда 5 дақиқа ичида кредит олишим мумкин. Фақатгина кредит тарихимда муаммо бўлмаса, кифоя», — дея қўшимча қилган.  

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг