Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ипотека: Қарз олувчилар ва банкларга қандай талаблар қўйилади?

Ипотека: Қарз олувчилар ва банкларга қандай талаблар қўйилади?

Фото: «Xabar.uz»

Молия вазирлиги ва Марказий банк томонидан Аҳолига кўп квартирали уйлардаги квартираларни сотиб олиш учун бозор тамойиллари асосида ипотека кредитлари ажратиш концепцияси тасдиқланди. Бу ҳақда «Норма» хабар бермоқда.

У Президентнинг 2019 йил 28 ноябрдаги «Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5886-сон Фармони ижроси юзасидан ишлаб чиқилди.

Ҳужжат билан қарз олувчилар-жисмоний шахслар ва ипотека кредитларини беришда қатнашувчи тижорат банкларига талаблар белгиланди.

  1. Қуйидаги талабларга тўғри келиши лозим бўлган жисмоний шахслар ипотека кредити олиш учун потенциал мурожаат қилувчилар бўлиши мумкин:
  • ипотека кредити кредит олиш учун мурожаат қилган кунида 18 ёшга тўлган ва 50 ёшдан ошмаган Ўзбекистон фуқароси;
  • ипотека кредити бўйича ҳисобланган фоизларни ва асосий қарзни тўлов жадвалига мувофиқ ҳар ойда қайтариш имкониятига эга бўлган доимий иш жойига, шахсий ёрдамчи ёки деҳқон хўжалигидан ёхуд якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан доимий даромадга эга бўлиши;
  • қарз олувчининг барча кредитлари ва микроқарзлари (жумладан олинадиган ипотека кредити) бўйича ўртача ойлик тўловлари, яъни қарз юки кўрсаткичи миқдорининг қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг тасдиқланган ўртача ойлик даромадига нисбати 70%дан юқори бўлмаслиги;
  • ипотека кредити ажратиш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш вақтида кредит ташкилотларидан аввал олган кредитлари бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги.
  1. Тижорат банкларига қўйиладиган талаблар:
  • янги тартиб доирасида ипотека кредитларини ажратиш юзасидан аниқ белгиланган ички тартибни ишлаб чиқиш;
  • «Fitch Ratings» ёки «Standard & Poor’s» халқаро рейтинг агентликларининг «В» даражасидан ёки «Moody’s Investors Service» рейтинг агентлигининг «В2» рейтингидан паст бўлмаган даражада узоқ муддатли кредит рейтингига эга бўлиши;
  • охирги уч йиллик молиявий ҳисоботларига аудиторлик ташкилотининг ижобий хулосаси мавжудлиги;
  • давлат бюджети маблағлари, шу жумладан Молия вазирлиги томонидан янги тартибга мувофиқ жойлаштирилган молиявий ресурслар бўйича муддати ўтган қарздорлиги бўлмаслиги;
  • МБ томонидан ўрнатилган пруденциал нормативлар бузилганлиги сабабли унга нисбатан амалдаги чора ва санкциялари мавжуд бўлмаслиги;
  • 500 млрд сўмдан кам бўлмаган регулятив капиталига эга бўлиши.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг