Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Иордания Ўзбекистон меваларига қўйилган чекловларни бекор қилди

Иордания Ўзбекистон меваларига қўйилган чекловларни бекор қилди

Иордания Ўзбекистоннинг қатор қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортига қўйилган чекловларини бекор қилди. Бунга Ўзбекистон элчихонаси томонидан олиб борилган музокаралар натижасида эришилган.

«Дунё» агентлигининг маълум қилишича, Ўзбекистон экпортёрларидан гилос, лимон, олма, пиёз ва саримсоқ пиёз каби маҳсулотларни Иордания бозорида сотиш учун уларни  зараркунандалардан тегишли тартибда тозалаш талаб этилади. 

Эндиликда ўзбек гилосларини Иордания ҳудудига экспорт қилиш учун фитосанитария гувоҳномасига қўшимча тасдиқловчи банд киритилган бўлиб, унга биноан жўнатма Pseudomonas syringae pv.syringae ва Quadraspidiootus pernicious зараркунандаларидандан холи эканлигини кўрсатиш ҳамда -0,5 – +05°C ҳароратда 20 кун давомий равишда музлатиш етарли ҳисобланади.

Шунингдек, Агентликка кўра, дипломатия миссияси Ўзбекистон тадбиркорларини яратилган ушбу имкониятдан унумли фойдаланган ҳолда араб мамлакатлари бозорида муносиб ўрин эгаллашга чақирмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг