Имом ал-Бухорийда ҳалол стандартидаги 4 юлдузли меҳмонхона қурилади
Жорий йилнинг 3 август куни АҚШнинг «GMFR-AL-BUKHARIY» компанияси президенти Диловар Ғулом Имом Ал-Бухорий мажмуа ҳудудида 4 юлдузли меҳмонхона қурилишига тамал тоши қўйиш маросимида қатнашди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизматига таяниб «Zarnews» хабар берди.
Меҳмонхона 3 қаватли, 100 ўринли хонадан иборат бўлади. У халқаро ҳалол стандарти асосида қурилади.
Бундан ташқари, меҳмонхонада ресторан, бар ва конференция зали бўлади.
Тамал тошини қўйиш маросимида Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Б.Нуруллаев ва Пайариқ тумани ҳокими Д.Мусинов ҳам иштирок этишди.
«GMFR-AL-BUKHARIY» компанияси президенти Диловар Ғулом уни қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдириб, унинг ота-боболари айнан шу заминда яшаганлиги сабабли, у бу ерда меҳмонхона қуришдан жуда бахтиёрлигини билдирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter